Нистатин Вагинал суппозиториялар 500 000 ТБ

Нистатин – Streptomyces noursei актиномицет томонидан ишлаб чиқариладиган полиен гуруҳи антибиотикдир. Замбуруғларга қарши самара кўрсатади. Нистатин замбуруғларнинг ҳужайра мембраналаридаги стероллар билан боғланади, натижада мембрана селектив тўсиқ каби фаолият кўрсатаолмайди, бу ҳужайранинг асосий компонентларини йўқолишига олиб келади.

Нистатин Candida ва Aspergillus уруруғининг патоген ачитқи замбуруғларига танлаб таъсир қилади.

Фунгистатик, катта дозаларда эса – фунгицид таъсир кўрсатади.

Препарат бактериялар, актиномицетлар ва вирусларга нисбатан нофаол. Trichomonas vaginalis ва Gardnerella vaginalis (Haemophilus vaginalis) га нисбатан самарасиз.

Инструкция: